Табиий ресурсларимиз ва кадрларимиз ҳамда Германиянинг технологик ва саноат салоҳиятини уйғунлаштиришдан катта самара кутиляпти

    Шу йил 15 сентябрда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Акрам Алиев, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, тегишли вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳамда икки давлатнинг йирик компаниялари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, солиқ юкини камайтириш, 8 минг номдаги товар учун божхона тўловларини, бир қатор фаолият турларини лицензиялашни бекор қилиш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий жиҳатлари қайд этилди.

    Олиб борилган саъй — ҳаракатларнинг самараси ҳам қайд этилди. Хусусан, 2017 йилдан буён тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 3 баробар, экспорт ҳажми 2 баробарга ошди, 5 фоизлик барқарор иқтисодий ўсиш ва саноатнинг 8 фоизга ўсиши кузатилди. Аҳоли жон бошига 4 минг долларлик даромадга тенг ЯИМни 160 миллиард долларга етказиш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш яқин йилларда кўзланган асосий мақсадлар ҳисобланади.

    Ўзаро манфаатли конструктив ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Ўзбекистоннинг бой табиий ресурслари ва малакали кадрларини Германиянинг технологик ва саноат салоҳияти билан уйғунлаштиришдан катта самара кутиляпти.

    Учрашув давомида мамлакатимиз электротехника, машинасозлик ва кимё саноатининг сармоявий салоҳияти тақдимотлари ҳам ташкил этилди.

    Германия компаниялари раҳбарлари Ўзбекистон бозорига кириш бўйича ўз қарашлари ва режалари билан ўртоқлашди. Биргаликда ишлаш бўйича аниқ таклиф ва йўналишлар билдирилди.

    Учрашув якунлари бўйича мис маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари ва шахсий гигиена воситалари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш, Ўзбекистон фуқароларини Германия корхоналарида иш билан таъминлашни ташкил этиш, замонавий логистика марказини яратиш, таълим ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича қатор битим ва шартномалар имзоланди.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси ижрочи директори Михаел Хармс Ўзбекистон ва Германия ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган технологик ҳамкорлик ва саноат кооперацияси дастурини имзоладилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates