Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидларига қарши курашиш йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистоннинг фуқароларни, айниқса, можаро ҳудудларидан аёллар ва болаларни қайтариш ҳамда жамиятга реинтеграция қилиш тажрибасини юқори баҳолади.
Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар жорий йил 26-майда Ашхободда (Туркманистон) Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг тўртинчи учрашуви муваффақиятли ўтганини олқишладилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.