Унда республикамиздаги техника олий таълим муассасаларининг машинасозлик йўналиши мутахассислари, етакчи олимлари ҳамда Россия Федерасияси, Туркия Республикаси, Ҳиндистон Республикасидан соҳа мутахассислари иштирок этди.
Конференция мавзуси бўйича 200 дан ортиқ мақолаларни жамлаган илмий-техник анжуман материаллари тўплами нашр этилди. Анжуман ялпи мажлисида хорижий мутахассислардан “КванторФорм“ МЧЖ сотув бўлими директори, техника фанлари номзоди Ю.Гладков, Неcметтин Эрбакан Университй профессори Ў.М.Иҳсан, Иркутск тадқиқот миллий техник университети аспиранти Алеся-Мария Мартиненко онлайн маъруза билан иштирок этди.
Соҳа йўналиши бўйича иш олиб борган олтита шубаларда машинасозликнинг замонавий йўналишлари ва долзарб масалалари бўйича маърузалар ўқилди, фикрлар алмашилди.
Ҳамкорлик материали