Йиғилиш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари А.Камилджанов ва «Қазақстан темир жолы» МК» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари Э.Койшибаев бошчилигида бўлиб ўтди.
Ушбу музокаралар Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси давлат раҳбарларининг 2024 йил 5 апрелда Хива шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама учрашувига бағишланган бўлиб, унда эришилган келишувларга асосан, Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида мультимодал транспорт ва терминал инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, қўшма корхона ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув натижасида томонлар ўртасида йиғилиш Баённомаси имзоланди ва унга кўра юқоридаги масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиш мақсадида Ишчи гуруҳ тузиш келишиб олинди, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.