Бишкек — Тошкент — Бишкек йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари McDonnell Douglas MD-80 (M83) самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган, деб хабар беради Uzbekistan Airports.
«TezJet» 2013 йилда ташкил этилган Қирғизистон авиакомпанияси бўлиб, «Манас» аэропортида (Бишкек) жойлашган ва Қирғизистон шаҳарларига парвозларни амалга оширади.