Бу ҳақда The Guardian газетаси АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази олимлари маълумотларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, астероид ҳозирда Ердан 3,2 миллион километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу Ойгача бўлган масофадан тахминан тўққиз баравар кўпдир. У ҳеч қачон Ерга сайёранинг тортишиш кучи таъсирига тушиб қоладиган даражада яқинлашмаган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, объект кўп йиллар олдин астероид тўқнашувидан сўнг Ой юзасидан парчаланиб кетган катта тош бўлаги бўлиши мумкин.
Астероид Қуёшнинг гравитация кучи воситасида тортиб олинишидан олдин, январь ойида Ерга сўнгги марта 1,7 миллион километр масофада яқинлашиши кутилмоқда. Бироқ, объект диаметри тахминан 10 метр, яъни кичик ўлчамга эга эканлиги учун уни оддий кўз билан кўришнинг имкони йўқ, деб хабар беради report.az.