Тожикистон 2037 йилгача бутунлай “яшил” энергетикага ўтиш ниятида

    Тожикистон 2037 йилда фақат “яшил” энергетикадан электр энергияси ишлаб чиқармоқчи.

    Бу ҳақда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Душанбеда “Сув 2018 – 2028 йилларда барқарор ривожланиш учун” Ҳаракатлар ўн йиллиги бўйича юқори даражадаги учинчи халқаро конференциянинг очилиш маросимида айтиб ўтди, деб хабар беради report.az.

    “Мақсадларимиздан яна бири Тожикистонни 2037 йилда “яшил” мамлакатга айлантиришдир”, деди Президент.

    Мамлакат яшил иқтисодиётга ўтиш борасидаги саъй-ҳаракатларини икки баравар ошираётгани, бу мақсадни амалга оширишда сув ресурслари муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади. “Тожикистон электр энергиясининг 98 фоиздан ортиғи мамлакат гидроэнергетика ресурслари ҳисобидан ишлаб чиқарилади, биз 2032 йилга бориб бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш, яъни тўлиқ яшил энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятидамиз”, деди давлат раҳбари.




    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates