Тожикистон билан минтақавий платформаларда ҳамкорлик янада ривожлантирилади

    БМТ Конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари Абдуқодир Мавлодод билан учрашди.

    Учрашув аввалида А.Мавлодод “CRIC-2» тадбирига юқори даражада тайёргарлик кўрилганини, шунингдек, барча йўналишлардаги ҳамкорлик қардош Тожикистон халқи томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди. Учрашувда томонлар вазирлик ва қўмита мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган бир қатор муваффақиятли лойиҳалар, хусусан, трансчегаравий ҳамкорлик, жумладан, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида трансчегаравий зона яратиш, миграция турларини биргаликда мониторинг қилиш бўйича қўшма тренинг ва семинарлар ўтказилаётганини қайд этдилар.

    Шунингдек, табиат чегара билмаслигини ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришининг барча соҳаларида минтақавий ва трансчегаравий ривожланиш муҳим эканлигини таъкидладилар.

    О. Қудратов Ўзбекистон Марказий Осиёнинг ягона экотизимини сақлаб қолиш мақсадида минтақадаги экологик хавфларни ҳисобга олган ҳолда бошқармалар ўртасидаги амалий ҳамкорликни фаол оширишга тайёр эканлигини билдирди. Шу билан бирга, томонлар 30 ноябрь – 12 декабрда Дубайда бўладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчиларининг бўлажак 28 конференцияси доирасидаги қўшма режа ва ҳаракатларни муҳокама қилдилар.

    Бундан ташқари, Тожикистон томонига 2024 йил 12–17 февраль кунлари Самарқандда ўтказиладиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенция иштирокчилари конференциясининг ўн тўртинчи йиғилиши (COP14)да иштирок этиш ва ушбу конференцияда Марказий Осиё минтақаси номидан вакиллик қилиш таклиф этилди.

    Учрашув якунида бошқармалар ўртасида имзоланган Меморандум доирасида ва минтақавий платформаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида келишувга эришилди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates