Тожикистон билан саноат тармоқлари ҳамкорлиги кучайтирилади

    Халқаро ҳамкорлик 25 феврал 2024 2310

    Жорий йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди.

    Суҳбат чоғида лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Олий ва юқори даражада, жумладан, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари доирасида эришилган келишувларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш муҳимлиги қайд этилди.

    Қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга оширишга доир қатор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди, янги инвестиция ташаббуслари бўйича ягона ёндашувлар ишлаб чиқилди.

    Учрашув якунида томонлар ўзаро режаларни мувофиқлаштириш, таклифлар ишлаб чиқиш ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича зарур чораларни кўриш мақсадида икки мамлакат саноат тармоқларидаги ишчи гуруҳлари ўртасида алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates