Тожикистон Республикасининг "Лўхтак" театр жамоаси Бухорога хизмат сафари билан ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазирлиги маълум қилди.
Ташриф давомида Бухоро вилоят қўғирчоқ театри ва Филармонияси бадиий жамоалари ўз чиқишлари билан меҳмонларнинг кўнглини хушнуд этди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил ноябрь ойида Бухоро вилоят қўғирчоқ театри актёрлари гастроль сафари билан Тожикистон пойтахтига ташриф буюрганди.








