Тўртта улкан астероид Ер томон учмоқда

    Яқин кунларда Ер ёнидан тўртта йирик астероид учиб ўтади. Бу ҳақда NASA хабар берди.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар Ер аҳолиси учун хавф туғдирмайди, чунки улар бизнинг сайёрамизга 3,5 миллион километр узоқликкача яқинлашади.

    “NASA потенциал хавфли астероидлар рўйхатида Ерга 7,5 миллион километрдан кам масофада ва диаметри 150 метрдан ортиқ бўлган объектларни киритади”, дейилади космик агентлик хабарида.

    Сайёрамиз ёнидан учиб ўтадиган астероидлар орасида диаметри 137 метр бўлган 2012 DK31 ҳам бор, у Ердан 4,8 миллион километр узоқликда учиб ўтади. Астероид - 2006 BE55 нинг диаметри 137 метрни ташкил этади ва Ердан 3,5 миллион километр масофада учиб ўтади.

    3 март, жума куни Ер ёнидан иккита йирик астероид учиб ўтади. Булар диаметри 213 метр бўлган – 2007 ED125 ва диаметри 76 метр бўлган – 2021 QW.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ерга 30 мингга яқин потенциал хавфли астероид яқинлашган эди. Улар сайёранинг орбитал йўлидан 45 миллион км узоқликда жойлашган, дейилади korrespondent.net сайтида.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates