Хитой Ерни астероид хавфидан ҳимоя қилиш учун махсус гуруҳ тузишга киришди

    Гуруҳнинг шакллантирилишига сабаблардан бири етти йилдан сўнг сайёрамиз билан тўқнашиши мумкин бўлган йирик астероиднинг топилиши билан боғлиқ.

    Хитой астероидлар ва бошқа самовий жисмлар келтириб чиқарадиган таҳдидларга қарши курашиш учун мутахассислар гуруҳини шакллантиришни бошлади. Хитой Мудофаа бўйича Фан, технология ва саноат миллий бошқармаси қошидаги Махсус лойиҳалар маркази “сайёравий мудофаа” жамоасида учта бўш иш ўринларини эълон қилди, деб хабар беради South China Morning Post (SCMP).

    Ушбу гуруҳнинг мақсади астероидларни ўрганиш ва мониторинг қилиш ва астероид таҳдидларидан эрта огоҳлантириш усулларини ишлаб чиқишдир. Хитой Фанлар академияси Миллий коинот фанлари маркази олими Ли Минтао журналистларга Хитой астероидлардан ҳимояланишда “катта муваффақият”га эришганини айтди.

    Нашр таъкидлаганидек, гуруҳнинг пайдо бўлишига сабаблардан бири етти йилдан сўнг сайёрамиз билан тўқнашиши мумкин бўлган йирик астероиднинг топилиши бўлган. 7 февраль куни Европа коинот агентлиги (EKA) 2024 YR4 астероидининг 2032 йилда Ер билан тўқнашиши эҳтимолини 2,2 фоизгача янгилади ва уни сайёрамиз учун коинот хавфлари рўйхатида биринчи ўринга қўйди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates