Тошкент давлат транспорт университети ва Хитойнинг Тонгжи университети алоқаларни мустаҳкамлайди

    Жорий йил 21 июнда Хитойнинг Тонгжи университети президенти, профессор Пен Чжен Вей бошчилигидаги делегация Тошкент давлат транспорт университети (ТДТУ) га ташриф буюрди.

    Ташриф давомида томонлар талабалар алмашинуви дастурларини ишлаб чиқиш, қўшма диплом курсларини яратиш ва биргаликда илмий тадқиқотлар олиб боришга қаратилган ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

    Хитойнинг транспорт таълими ва тадқиқотлари соҳасидаги етакчи университети – Тонгжи университети билан ҳамкорлик қуйидагиларга имкон беради:

    - ТДТУ халқаро ҳамкорлари тармоғини кенгайтириш;

    - Университет таълим дастурларини бойитиш;

    - Транспорт соҳасида илмий тадқиқотларни рағбатлантириш;

    - Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун:

    1907 йилда ташкил этилган Тонгжи университети Хитойнинг транспорт соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича 7 та энг яхши университетларидан бири ҳисобланади.

    Дунёнинг нуфузли QS халқаро рейтингида 192-ўринни эгаллаган бўлиб, БМТга аъзо бўлган 12 та халқаро ташкилот билан алоқалари мавжуд.