Тошкент кимё-технология институтида қабул жараёнлари

    Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Тошкент кимё-технология институтида 2025/2026 ўқув йили учун қабул жараёнларини ташкил этиш ҳамда Муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Унда Тошкент кимё-технология институти ректори Усмонов Ботир Шукуриллаевич бошчилигида, проректорлар, масъул департамент ва бўлим бошлиқлари иштирок этиб, Тошкент кимё-технология институтида 2025/2026 ўқув йили учун ўтказилган матбуот анжуманида олий таълимда бошланган янги ислоҳотлар, қабул тартибидаги ўзгаришлар, муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлашда халқаро ёндашувлар, ишлаб чиқариш билан интеграциялашган амалий таълим ва талабалар ҳаётига оид асосий янгиликлар ёритилди. Ушбу матбуот анжуманида Оммавий ахборот воситалари ходимлари, жумладан журналистлар ҳамда блогерлар ҳам иштирок этишди.

    Институтда 4 та факультет, 20 та кафедра, 31 та бакалавриат ва 30 та магистратура йўналишлари мавжуд бўлиб, 8 500 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Ўқув жараёни кредит-модуль тизимига асосланган. 346 нафар профессор-ўқитувчиларнинг 60 фоизи илмий даражага эга. Институт ҳузурида 2 та илмий даража берувчи кенгаш мавжуд бўлиб, 2025 йилнинг ўзида 50 та диссертация ҳимояси бўлиб ўтди.

    Сифатли таълим учун замонавий лабораториялар, ахборот технологиялари инфратузилмаси ва «Спин-офф» лойиҳалар жорий этилган. «Intelлектуал кимё-технология тизимлари» номли муҳандислик мактаби орқали илм-фан ва амалиёт уйғунлиги йўлга қўйилган.

    Қабул тизимидаги янги тартиб

    2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

    • Давлат буюртмаси институтлар кесимида эмас, таълим йўналишлари ва рейтинг асосида ажратилади;
    • Сиртдан ўқиш бекор қилиниб, парт-тиме, кечки ва масофавий таълим шакллари босқичма-босқич кенгайтирилади;
    • Абитуриентлар «аввал тест – сўнг танлов» тамойили асосида рўйхатдан ўтади;
    • Чет тили биринчи фан бўлган йўналишларга миллий ёки халқаро сертификат билан кириш мумкин;
    • Таълим гранти бир йилга ажратилиб, кейинчалик рейтинг ва фаоллик асосида тақсимланади.

    ТКТИ бу йил 45 та кундузги, 20 та кечки, 5 та масофавий бакалавриат йўналишлари ва 29 та магистратура мутахассислиги бўйича қабул эълон қилган. Ҳар бир йўналиш учун тегишли фан мажмуаси белгиланган.

    Рақамлаштирилган бошқарув ва Регистатор офиси

    Институтда ўқув жараёнларини бошқариш, баҳолаш, академик маълумотларни юритиш, дарс жадвали, фан дастурлари, аризалар ва мурожаатлар билан ишлаш тизимлари тўлиқ рақамлаштирилган. 2022 йилдан бошлаб фаолият юритаётган Регистатор офиси талабаларга 100 дан ортиқ хизматни онлайн тарзда тақдим этади. Бу бюрократик тўсиқларни камайтириш ва шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Саноат билан амалий таълим интеграцияси

    Институт 100 дан ортиқ йирик корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. «Узбекистан ГТЛ», «Ўзкимёсаноат», «АРТЕЛЬ», «Узбекнефтгаз», «Тошкентвино», «АСЛ ОЙНА» ва бошқа саноат етакчилари билан кафедра филиаллари очилган.

    12 та саноат корхонасида талабалар учун амалий таълим ташкил этилган. Ҳар йили «Карьера кунлари»да 100 дан ортиқ иш берувчи иштирок этади, 500 нафардан ортиқ битирувчиларга иш таклиф этилади. Шунингдек, талабалар учун уч маҳал овқат, ётоқхона ва транспорт билан таъминланган ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этилган.

    Халқаро ҳамкорлик ва академик мобилилик

    ТКТИ 40 дан ортиқ мамлакатдаги 100 дан зиёд ОТМ ва илмий марказлар билан ҳамкорлик қилади. Йилдиз (Туркия), Обуда (Венгрия), Cантенбриа (Испания), Томск политехника (Россия), Шандонг фанлар академияси (Хитой) каби нуфузли ҳамкорлар билан қўшма дастурлар, стажировкалар ва илмий тадқиқотлар олиб борилади.

    Эрасмус+, ГИЗ, ЭCАМПУС, СТEМ Мастер каби халқаро грант дастурлари доирасида институтга 1 млн еврога яқин хорижий инвестициялар жалб қилинган. Ҳозирда 30 дан ортиқ хорижий профессор институтда дарс бермоқда, 140 дан ортиқ ходим хорижий стажировкаларда қатнашмоқда.

    Талабалар ҳаёти, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш

    5 ташаббус асосида институтда 18 та тўгарак фаолият юритмоқда. Мусиқа, санъат, спорт, ИТ, киберспорт, китобхонлик ва хотин-қизлар учун 300 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилди. «Қвз», «Ёш мусиқачилар ансамбли», «Талабалар театри» ва бошқа ташаббуслар доирасида минглаб ёшлар фаолият юритмоқда.

    Ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 2025 йилда 2,7 млрд сўм ажратилди. Бунда ижарада яшовчилар, имтиёзли тоифадаги талабалар, танлов ва спорт ғолиблари, аълочилар рағбатлантирилди. «Қалқон» гуруҳи аъзолари, «Реcтор кубоги» ғолиблари, «Юртим қадриятлари» ва «Маърифат майдони» каби танловларда фаол талабалар моддий мукофот олди.

    Матбуот анжумани сўнгида Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизни ҳар томонлама янада ривожлантириш, хусусан Тошкент кимё-технология институтида олиб борилаётган ислоҳотларни халқимизга сифатли ва тезкор етказишда жонбозлик кўрсатган журналист ва блогерларни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан институт раҳбарияти томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

    Қабул жараёнлари ҳақида маълумот олиш, ҳужжат топшириш ёки саволлар бўйича мурожаат қилиш учун қуйидаги cалл-марказлар ташкил этилган:

    (71) 244-79-34, (71) 244-77-83, (71) 244-39-71


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates