Тошкент коррупцияга қарши курашиш бўйича глобал мукофотнинг топширилиш маросимига мезбонлик қилади

    Мамлакатимизда 4 октябр 2023 632

    Йил якунида пойтахтимизда "Коррупцияга қарши кураш соҳасида ютуқлари учун” халқаро мукофотининг топшириш маросими ўтказилади.

    Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ахборот хизмати маълум қилди.

    Таъкидланишича, мукофот 2015 йилда Қатар ҳукумати ҳамда БМТ шафелигида Қатарда ташкил этилган Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази томонидан таъсис этилган ҳамда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш идоралари халқаро ассоциациясининг (IAACA) VIII конференциясида Қатар давлати раҳбари Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан эълон қилинган.

    Мукофотнинг асосий мақсади дунё бўйлаб коррупцияга қарши курашиш бўйича намунали ва илғор моделларни тарғиб қилиш ҳамда аҳолининг хабардорлигини ошириш, коррупцияга қарши курашишни қўллаб-қувватлаш ва бирдамликни оширишдан иборат.

    Халқаро мукофоти коррупцияга қарши кураш соҳасига ўзини бағишлаган ҳамда мазкур йўналишда илғор янгиликларни жорий этган шахслар ва ташкилотларга берилади.

    Ғолиблар 5 та номинация бўйича тақдирланади:

    • «Коррупцияга қарши курашишдаги ютуқлари ҳамда узоқ йиллик фаолияти учун»;
    • «Коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги таълим ва академик тадқиқотлар учун»;
    • «Коррупцияга қарши курашишга оид ёшлар ташаббуслари ва ижоди учун»;
    • «Инновациялар ва журналистик материаллар учун»;
    • «Спортни коррупциядан ҳимоя қилиш».

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 14-30 сентябрь кунлари мазкур мукофотга ҳужжатлар қабул қилиниши маълум қилинган эди.

    Агентлик мазкур жараёнда мукофот ва унга ҳужжат топшириш жараёнлари бўйича методик тавсиялар берди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates