Тошкент шаҳрида маҳаллалардаги ер участкаларини ижарага бериш ва сотиш бўйича онлайн платформа ишга тушди

    Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилиб, мазкур платформа ҳақида тушунтириш берди.

    Projects.toshkentinvest.uz сайти E-auksion тизими билан интеграциялашган аукцион тамойилидаги платформа ҳисобланади. Объектларни сотиш ёки ижарага беришдан олинган барча маблағлар Маҳалла ва туман ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

    Пойтахт аҳолиси Олмазор туманидаги “Янги себзор” маҳалласида жойлашган болалар майдончаси тақдири ҳақида ташвишланиб, ўз муносабатини билдирди.

    Қайд этилишича, бундай объектларни сотиб олиш тадбиркорга масъулият юклайди ва натижада аҳоли фаровонлигига хизмат қилади: янги иш ўринлари яратилади, инфратузилма яхшиланади, ижтимоий-иқтисодий самара беради.

    “Янги Себзор” маҳалласи “Обод маҳалла” дастури доирасида янгиланмоқда.Маҳалланинг янги бош режаси бевосита аҳолининг истаклари ва улар билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган. Жумладан, болалар майдончаси жойлашувини ўзгартириш, яъни уни транспорт қатнови қисмдан ичкарироққа кўчириш ҳам аҳоли истаги эди. Шунингдек, лойиҳа ҳудуддаги дарахтларнинг кесилишини истисно қилади.

    Расмдан кўриниб турибдики, майдончага эскирган қурилмалар ўрнатилган, уларнинг айримлари бузилган, шунингдек, у тўғридан-тўғри йўл ёқасида жойлашган бўлиб, бу аҳоли ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдиради.

    Шу сабабли, “Обод маҳалла” дастури доирасида уни хавфсизроқ жойга кўчириш, қопламасини янгилаш ва янги арғимчоқлар ҳамда жиҳозлар билан тўлдириш режалаштирилди. Бу аввалги нашрларимизда хабар қилганимиздек, пойтахтнинг олтмишта бошқа маҳалласида қилинган ва қилинаётган ишларнинг давомидир.

    Маҳаллаларда болалар майдончаларидан ташқари, ёритиш тизими янгиланмоқда, суғориш тизими ўрнатилмоқда, қўшимча дарахт ва буталар экилмоқда, янги ўриндиқлар, айвончалар, чиқибди қутилари ва бошқалар ўрнатилмоқда”, – дейилади хабарда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates