Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, Тошкент вилоятида 1 июлдан бошлаб, Халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тўлов таърифлари тасдиқланди.
Қуйидаги жадвал орқали “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ, “Мусаффо оби ҳаёт магистрал сув таъминоти” АЖ, “Чимган-Чорбоғ магистрал сув таъминоти” АЖларда ўзгарган таъриф суммалари билан танишиш мумкин.
Унга кўра:
Ичимлик суви:
- а) аҳоли учун –1 метр куб – 2600 сўм;
- б) бюджет ташкилотлари учун — 1 метр куб – 15 000 сўм;
- в) улгуржи истеъмолчилар учун — 1 метр куб — 15 000 сўм;
Оқова сув хизмати:
- а) аҳоли учун – 1 метр куб – 1 300 сўм;
- б) бюджет ташкилотлари учун — 1 метр куб – 3 000 сўм;
- в) улгуржи истеъмолчилар учун — 1 метр куб – 3 000 сўм.
Нархлар қўшимча қиймат солиғисиз.









