Тошкент зилзиласи ҳақида бадиий фильм суратга олинади

    Лойиҳа Россиянинг “Марс Медиа” киностудияси билан ҳамкорликда амалга оширилади

    XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг бизнес-дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Россиянинг “Марс Медиа” киностудияси ўртасида қўшма ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш доирасида 1966 йилда содир бўлган Тошкент зилзиласи ҳақида бадиий фильм суратга олиш борасида келишувга эришилди.

    “Меморандумнинг имзоланиши кинематография соҳасидаги ҳамкорлигимизни ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқариш йўлида муҳим қадам бўлди. Бу йил биз фақат бизнес-форумда қатнашамиз, аммо яқин келажакда кинофестивалнинг танловлари ва бошқа дастурларида ҳам иштирок этамиз деган умиддамиз”, деди “Марс Медиа” ижрочи директори Юлия Иванова.

    Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов кино соҳасидаги ҳамкорликни бундай кенг кўламда кенгайиши давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсат, кинематография соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли амалга оширилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates