Бегона эркак ёш болани ўғирлаётгани айтилган хабарга изоҳ берилди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган эркак киши ёш болани қўлидан ушлаб тортгани ва бола ундан қочиб кетгани акс этган видео турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

    Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 февраль куни тахминан соат 12.35 ларда Яшнобод тумани Авиасозлар-2 даҳасидаги 151-сонли умумий ўрта таълим мактабида номаълум шахс шу мактаб ўқувчиси 2011 йилда туғилган М.О.ни тўхтатган. Сўнг боланинг қўлидан ушлаб: “Шу мактабда таҳсил оласанми?” деб сўраган. Вояга етмаган М.О. ушбу шахсни танимагани учун у билан гаплашмаслигини билдириб, қўйиб юборишини айтган ва уйига кетган.

    Бола ҳозирда ота-онасининг ёнида соғ-саломат ҳолатда.

    Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

    Ўрганишлар жараёнида видеода акс этган шахс 1994 йилда туғилган М.У. эканлиги аниқланган.

    Шунингдек, текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши таъкидланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates