Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.Т. ва бошқалар 140 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро У.С.га 7,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates