Тошкентда «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди

    2024 йил 15 апрелда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов раислигида «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.

    Тадбирда Қатар Бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Баҳрайн ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяни, Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳё, Ўмон ташқи ишлар вазири Бадр Албусайдий, Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов (фахрий меҳмон сифатида), Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий, БАА Президентининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий, Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақоев ҳамда Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (КАДҲК) Бош котиби Жасем Муҳаммад Ал-Будаивий иштирок этди.

    Тадбирда икки минтақа ўртасида савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар, экология ва туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

    Йиғилишда 2023 йил 19 июлда Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида эришилган келишувлар, хусусан «Стратегик мулоқот ва ҳамкорлик бўйича 2023-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси»ни ҳаётга татбиқ этиш ҳолати кўриб чиқилди.

    Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари, хусусан, Афғонистон ва Яқин Шарқдаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашилди.

    «Марказий Осиё –КАДҲК» шаклидаги навбатдаги саммитни 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Ушбу шаклдаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учинчи учрашуви 2026 йилда Кувайтда бўлиб ўтади.

    Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates