Тошкентда Спарк икки нафар пиёдани уриб кетди

    Ижтимоий тармоқларда Спарк русумли автомобиль пиёдаларни уриб кетгани бўйича хабарлар тарқалди.

    Ҳодиса бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди.

    Шу йилнинг 04 июль куни тунги соат 22:30 лар атрофида Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчасида ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Б.Х. Спарк русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 2 нафар пиёдаларни уриб юборди.

    Ҳодиса оқибатида пиёдалар турли даражада жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.