Тошкентда Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказиляпти

    Маданият 18 апрел 2023 1383

    Тошкент шаҳрида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтяпти.

    Мазкур тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси ва қатор вазирлик, ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган.

    Фестивалда дунё тан олган рассомлар билан ёш ранг-тасвир усталарининг биргаликдаги кўргазмалари, амалий мулоқоти ва маҳорат дарслари, шунингдек, ҳайкалтарошлик, каштадўзлик, ўзига хос ишланмалар, янгилик ва ўзгаришлар тақдимоти бўлиб ўтади. Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ана шундай кенг кўламли, нуфузли тадбир.

    Жорий йилда фестиваль иштирокчилари географияси кенгайди. Тадбирда Корея Республикасининг Кемён университети қатори Климович болалар тасвирий санъат мактаби давлат таълим муассасаси (Беларус), Тулун шаҳрининг Болалар бадиий мактаби (Россия), Уфа Давлат институти (Россия), Қарағанда университети (Қозоғистон) талаба ва ўқитувчилари амалий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида иштирок этяпти.

    Тадбир доирасида Марказий кўргазмалар залида хорижлик рассомлар асарларининг намойиши, Ўзбекистон Тасвирий санъат Галереясида эса фестиваль тарихида илк бора ТУРКСОЙ ташкилотига аъзо мамлакатлар (Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон) ижодкорларининг «Турк дунёси рассомларининг учрашуви» номли кўргазмаси ўтказиляпти, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates