Тошкентда хонадонида наша етиштириб келган шахслар қўлга олинди

    Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи шахснинг яшаш хонадонида 6 туп наша гиёҳвандлик воситасини етиштириб, парваришлаб келгани аниқланди.

    Бу ҳақда туман ИИОФМБ хабар қилди.

    Бундан ташқари, алоҳида жой ҳозирланиб, гиёҳвандлик воситаларини ўсишига шароит яратилган.

    Шунингдек, яна бир ҳолатда ўз хонадонида 21 туп наша гиёҳвандлик воситаларини етиштириб келаётган шахс ушланган. Унинг хонадонидан 1 кг.га яқин қуритиш учун олиб қўйилган гиёҳвандлик воситалари топилган.

    "Қорадори—2024" махсус прафилактик тадбирларнинг иккинчи босқичи доирасида Миробод туман ИИОФМБ ходимлари томонидан ҳам тезкор тадбирлар ўтказилди. Туманда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бири холислар билан кўздан кечирилганда хонадон айвонида наша гиёҳвандлик воситаси етиштирилаётганлиги аниқланган.

    «Олинган барча далилий ашёлар ўрнатилган тартибда экспертизага топширилади ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади», – дейилади хабарда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates