Зилзила UTC вақти билан 15.59 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи аҳолиси уч миллион кишини ташкил қиладиган Хитойнинг Ланчжоу шаҳридан 102 километр жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила манбаи 35 километр чуқурликда бўлган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ, деб хабар беради ria.ru.









