Тошкентдаги “Юнусобод“ бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди

    Урбанизация 5 май 2025 885

    Пойтахтимиздаги “Юнусобод“ бозори ҳудудининг бир қисмида тадбиркорлар ҳамда бозорга ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратиш, тартиб ва хавфсизликни ошириш мақсадида реконструкция ишлари бошланган.

    Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, аввал ушбу ҳудудда 180 та автомобиль учун тўхташ жойлари мавжуд эди. Ишлар олиб борилаётган даврда Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб, жумладан йўл ўтказгич остида, 350 га яқин тўхташ жойи ташкил этилди. Бу ташриф буюрувчилар учун бозорга кириш имкониятини сақлаб қолади.

    Шунингдек, илгари автотураргоҳда автомобиллардан тартибсиз савдо амалга оширилган бўлиб, бу тартиб ва ўтиш йўлларига салбий таъсир кўрсатган. Эндиликда бу ҳолат тартибга солинмоқда — автомобиллардан савдо қилган шахслар 50 метр ичкарига, махсус ташкил этилган ҳудудга кўчирилмоқда. Бу ерда улар савдо қилиши учун янада қулай ва хавфсиз шароитлар яратилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates