«Тунда мобил компаниялар берадиган бепул интернетдан фойдаланиб IT ўрганардим»

    Навоий педагогика университетининг магистратура босқичини Ахборот технологиялар йўналишида тамомлаган Шахзод уйида туриб фрилансерлик фаолияти билан шуғулланади.

    Бутунлай соғлом ва ҳеч кимга қарамлиги бўлмаган одамлар учун саломатлигида муаммоси бўлган инсонларнинг муаммолари кўпинча жуда узоқ ва бегона кўринади.

    Бунинг сабаби шундаки, ўзига хос эҳтиёжлари бўлган инсонга қийинчилик билан бериладиган имкониятлар тўлақонли соғлом инсонлар одатдагидек қабул қилади. Биз юришга, эшитишга ва ўзимиз севган ишга ҳар куни бориб келишга ўрганиб қолганмиз.

    Бугунги қаҳрамонимиз Фулл-Стаcк дастурчиси 28 ёшли Шаҳзод Актамов бўлади. У Навоий вилояти Хатирчи тумани Ёви қишлоғида яшайди. Бугунги кунда оилали 1 фарзанднинг отаси.

    Навоий педагогика университетининг магистратура босқичини Ахборот технологиялар йўналишида тамомлаган Шахзод уйида туриб фрилансерлик фаолияти билан шуғулланади.

    Шахзодда мушаклар емирилиши билан боғлиқ хасталик мавжуд. У тенгдошлари сингари жисмоний фаол ҳаёт тарзини олиб бора олмайди.

    Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида олий таълим муассасида ўқиган бўлсада IT‘ни асосан мустақил равишда ўз устида ишлаб ўрганган.

    «Шиддат билан ҳаётимизга кириб келаётган янги тенденциялардан олий таълим муассасасида дарс берадиган устозларимиз ҳам хабардор бўлмасликлари мумкин эди, шу сабабдан улар бизга асосан уни ўрганишга тўғри йўналиш беришарди. Ўша пайтларда интернетдан соҳани ўрганаман деб киришган пайтларим интернетда видео дарслар кўриш қиммат бўлгани сабабли кўришга қийналардим, шу боисдан ҳафтанинг дам олиш кунлари тунда мобил компаниялар берадиган бепул интернетдан фойдаланиб, дарсларни юклаб олардим, ҳамда бошқа кунлари ушбу дарсликлардан ўзимни ривожлантириш учун фойдаланардим.
    Карантин даврида интернет орқали Фронт-энд дастурчи курсини сотиб олиб, лойиҳалар қилишга киришдим. Кейинчалик шу йўналишда қизиққан болалар ҳамда мактаб ўқитувчиларига қўшимча дарслар ўтиш орқали даромад топишга киришдим»,

    — дейди у.

    Шахзоднинг сўнгги лойиҳаларидан бири туризм йўналишида бўлиб, мақсади Навоий вилоятига саёҳатчилар оқимини кўпайтиришга қаратилган.

    Шахзод уйланган бир фарзанднинг отаси. Унинг рафиқаси тикувчилик ва сартарошлик йўналишида ҳунарлари бор, бироқ Шахзоднинг мақсади рафиқасини олий маълумотли қилиш.

    Даромади ҳақида...

    Шахзод топаётган даромади ҳақида гапиришни истамаган бўлсада, 6 кун ишга қатнаб ишлайдиган атрофидаги дўстларидан кўпроқ даромад топаётганини айтди.

    «Мен иш тартибимни ўзимга қулай вақтга режаларимга қараб тақсимлай оламан. Айтайлик тушликкача ишламаган ишимни кечки пайт ёки аксинча қилишим мумкин. Келгусида тил борасида ўз устимда ишлаб хорижга ҳам ИТ хизматларини экспорт қилиш ниятим бор.
    Инсон меҳнатига ва интилишига яраша олади. Барча шароит шаҳарда, чекка қишлоқдан туриб, нима ҳам қилса бўларди деганларга жавобан, инсонда интилиш бўлса у энг чекка қишлоқдан туриб ҳам орзуларига эришиши мумкин. Отам деҳқон, давлат ишида ишламайди, онам эса уй бекаси. Нимаики ниятим бўлса ҳаракатларим ва ўз меҳнатим орқали эришмоқчиман»,

    — дейди у.

    Биз эса шу ўринда Шахзоднинг кейинги ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates