Мулоқотда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув давомида Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёти ўртасида ўзаро истиқболли ҳамкорлик йўналишлари кенг муҳокама қилинди. Шунингдек, Университетда янги авлод кадрларини мақсадли тайёрлаш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, замонавий таълим дастурларини яратиш, кадрлар салоҳиятини доимий ривожлантириш учун зарур бўлган стратегияларни ҳамкорликда ишлаб чиқишга алоҳида урғу берилди.
Учрашув якунига кўра, Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумда таълим ва амалиёт ҳамда илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил фаолияти бўйича ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.