Бу ҳақда Туркиянинг Haberler нашри хабар берди. Қайд этилишича, контрабандага қарши курашиш департаменти олтинни ноқонуний олиб ўтишга уриниш ҳақида олдиндан маълумот олган. 2 октябрь куни аэропортдан чиқиш жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлларни, шунингдек, уларни машинада кутиб олишга келган эркакни қўлга олди.
ОАВ маълумотларига кўра, машина ва йўловчиларни кўздан кечириш чоғида ҳар бири 110 грамм бўлган 82 дона тилла қуйма, 18 дона ўйин приставкалари ва контроллерлари (Playstation), шунингдек, 3 дона смартфон олиб қўйилган. Қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказилгач, аёлларнинг жинсий аъзоларига ҳар бири 110 граммлик яна 84 дона олтин қуйма яширингани маълум бўлди.
Туркия суди қарори асосида жароҳлик йўли билан аёллардан жами 9 килограммдан ортиқ, яъни уларнинг ҳар биридан 1,5 килограммдан ортиқ олтин олиб ташланди.
Оғирлиги 18 килограмм 500 грамм бўлган барча 166 та олтин қуймаларининг умумий бозор қиймати 55 миллион турк лирасини (ёки 1,5 миллион доллар) ташкил этди. Измир суди аёл курьерларни ва улар билан учрашган эркакни ҳибсга олди, деб хабар беради news.obozrevatel.com.