“Президентимиз БРИКСга аъзо бўлмоқчи эканлигимизни бир неча бор таъкидлади”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради AFP. Челик ариза қачон юборилганига аниқлик киритмади.
Унинг сўзларига кўра, қўшимча маълумотлар натижалар пайдо бўлгач эълон қилинади, деб хабар берди dpa.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған июль ойида НАТО аъзоси – Туркия БРИКСни “бошқа тузилмаларга муқобил” деб ҳисобламаслигини айтди. Анқара Европа Иттифоқига аъзоликка номзод бўлиб қолаверади.
Август ойи ўрталарида Озарбайжоннинг Москвадаги элчиси лавозимида ишлаган Полад Булбул ўғли Боку БРИКСга қўшилиш истаги борлигини маълум қилган эди. Кейинроқ Озарбайжон расмий ариза берди.
Халқаро ташкилотнинг навбатдаги саммити 22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтади. БРИCС, бу – Россия Федерацияси, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикасини ўз ичига олган норасмий давлатлар гуруҳи.
Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса 2023 йил 24 август куни Аргентина, Эрон, Саудия Арабистони, Миср, Эфиопия ва Бирлашган Араб Амирликлари тўлиқ аъзо бўлишга таклиф қилинганлигини эълон қилди. Кейинчалик Аргентина унга қўшилишдан бош тортди, деб хабар беради dw.com.