Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича Истанбулга ўз аммасининг таклифи асосида ишлашга кетиб, сўнг 2 кун мобайнида кўчада уйсиз қолиб кетган асли Жиззахлик 21 ёшли (аёл киши) фуқаронинг ватанга қайтиши таъминланди.
"Халқаро ўзбек саноатчилари, тадбиркорлар ва илм инсонлари жамияти" аъзолари ҳомийлигида авиачипта ва бошқа тўловлари қопланди.
Ёрдам берган барчага ватандошимиз ва консулхона номидан ташаккур билдирамиз, — дейилади хабарда.