Департамент сайтида блокланиш сабаблари ва унинг қанча вақт давом этиши ҳақида маълумот берилмади.
Туркия матбуотига кўра, Туркия ахборот технологиялари ва алоқа бошқармаси сайти бугун эрталаб Instagramга кириш блоклангани ҳақида хабар берди.
Қарор қабул қилингандан кейин Instagram тармоғига кириш мамлакатнинг барча аҳолиси учун имконсиз бўлиб қолди. Фойдаланувчилар Instagramга VPN ва бошқа муқобил усуллар орқали киришга ҳаракат қилмоқда.
2 август куни эрталабдан бошлаб, Туркия ахборот технологиялари ва алоқа бошқармаси сайтида бу тақиқ қанча давом этиши ёки тақиқнинг сабаби ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, деб хабар беради report.az.