Туркияда ёнғин ўчириш вертолёти ҳалокатга учради

    Туркияда ёнғинни ўчираётган вертолёт сув омборига тушиб кетди. Қутқарувчилар экипажнинг уч аъзосини қидирмоқда.

    Измир вилоятида вертолёт ёнғинни ўчирди. Бирдан у билан алоқа узилиб қолди. Маълум бўлишича, самолёт сув олиб кетаётганда ҳалокатга учраган. Қидирув-қутқарув операциясида полиция, қирғоқ қўриқлаш ва табиий офатларни бошқариш бўйича расмийлар иштирок этмоқда.

    Сўнгги маълумотларга кўра, тўрт экипаж аъзосидан бири ҳалокатдан сўнг дарҳол қутқариб олинган. Уч кишини қидириш давом этмоқда, деб хабар беради mir24.tv.