Туркиядаги тартибсизликлар: 67 киши ҳибсга олинди

    Барчасига Сурия фуқаросининг вояга етмаган қизга жинсий зўравонлик қилгани сабаб бўлди.

    Мазкур воқеа туфайли маҳаллий аҳоли томонидан Кайсерида уюштирилган тартибсизликлардан сўнг 67 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерилкая маълум қилди.

    Якшанба куни кечқурун Кайсерида маҳаллий аҳоли Сурия фуқаросини қариндошининг вояга этмаган қизига зўравонлик қилгани учун қўлга олиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширганидан кейин айрим фуқаролар ноқонуний ҳаракат қилиб, сурия миллатига мансуб фуқароларнинг уйлари, иш жойлари ва автомашиналарига зарар етказди. Хавфсизлик кучларнинг аралашуви натижасида 67 киши ҳибсга олинди.

    Кайсеридаги тартибсизликлар Туркияда кенг акс-садо берди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 3 миллиондан ортиқ суриялик қочқин истиқомат қилади, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates