Туркманистон Давлат музейи директори Меретгелди Чориев: "Хива хони кумушлари топилди"

    Туркманистон Давлат музейи директори Меретгелди Чориевнинг сўзларига кўра, Туркманистон давлат музейи фондида XIX аср охири ва XX аср бошларига оид аёллар заргарлик буюмларининг тўлиқ тўпламини акс эттирувчи олтин билан қопланган кумушдан ясалган ранг-баранг заргарлик буюмлари сақланмоқда.

    Тўплам тақдимоти Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII Халқаро конгрессининг “Мероснинг янги қирраларини кашф этиш: Ўзбек коллекwиялари жаҳон тўпламларида” халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтди.

    Тўпламдаги буюмлар ўзининг шаклларга бойлиги, кўп сонли маржонлари, зираклари ва энг нозик қадама нақшлари билан ажралиб туради.

    Тадқиқотларга кўра, ашёлар Хива хони хазинасидан бўлиб, Хоразм маҳсулотлари коллекциясининг ўзи эса 1928 йил 20 сентябрда Туркманистон Давлат музейи фондига кирган. Бу ашёлар ҳукумат қарори билан ўша пайтдаги миллий Республикалар бўйлаб тақсимланган ва Тошкентдан ҳукумат вагонларида жўнатилган.

    Тўпламда “манглай-дузи, бош-дузи” пешона безаклари, турли туморлар ва бошқа кўп ноёб нарсалар мавжуд.

    “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги тўпламнинг нашр этилиши ҳозирча кам ўрганилаётган айрим заргарлик буюмларининг атрибутини тушунишга ёрдам беради ва Хоразм заргарлик санъати ҳақида тўлиқроқ тушунчага эга бўламиз, деб умид қиламиз”, — дея таъкидлади М.Чориев.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates