Уч йил ичида Сирдарёда умумий қуввати 3 073 МВт бўлган 2 та замонавий ИЭС ишга туширилади

    Энергетика 14 феврал 2023 1938

    2026 йилга бориб Сирдарё вилоятида умумий қуввати 3 073 МВт бўлган 2 та замонавий иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

    Хусусан:

    - 2023 йил якунига қадар Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан қуввати 1 500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади;

    - 2026 йилда Боёвут туманида «EDF» (Франция), «Nebras» (Қатар), «Sojitz Corporation» (Япония) ва «Kyuden International Corporation» (Япония) компаниялари консорциуми томонидан қуввати 1 573 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.

    Маълумот учун: 2022 йил ноябрь ойида Ховос туманида Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан қуввати 220 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси ишга туширилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates