“Учқурғон” чегара божхона пости очилди

    Божхона постидан бир кунда ўртача 10 минг нафар фуқаро бемалол ҳаракатланиши мумкин. Пост орқали 500 тадан ортиқ юкли ҳамда 300 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланиши кутилмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг “Учқўрғон-автойўл” ва Қирғизистон Республикасининг “Кенсай-автойўл" назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятининг қайтадан йўлга қўйилди. Бу нафақат Наманган ва қўшни давлатнинг Жалолобод вилоятлари аҳолиси фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиши, балки бутун Фарғона водийсида ташқи савдо юклари ҳаракатида янги даврни бошлаб беради.

    Фақатгина шу эмас, мазкур янгилик нафақат Ўзбекистон балки минтақада туризм имкониятларини кенгайтиради. Чунки, айнан ушбу пост мамлакатимизга ташриф буюрган туристларнинг Қирғизистон ҳамда Хитойга ўтиб қайтишлари ва транзит ўтишлари учун энг қисқа ва қулай ҳисобланади.

    “Учқўрғон” чегара-божхона пости географик жиҳатдан бевосита Қирғизистон Республикасининг “Ўш-Бишкек” довон авто йўлига яқин ҳисобланади.

    Хорижий ва миллий ташувчилар энг қисқа ва қулай йўналиш орқали водий вилоятларидан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларининг нафақат чегарадош, балки хорижий давлатларга экспорти янада тезлашади.

    Шунингдек, Тожикистон Республикаси Хўжанд вилоятидан Россия, Хитой ҳамда Қирғизистон давлатларига олиб ўтиладиган транзит юклар ҳам “Учқўрғон” чегара пости орқали ҳаракатланиши натижасида Андижон вилояти “Дўстлик” чегара постидаги транспорт оқими 30-40 фоизга камайиши кутилмоқда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates