Икки вилоятда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатлари аниқланди

    Самарқанд ва Навоий вилоятида ноқонуний тарзда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга қарийб 4.5 млрд миқдорда зарар етказилган.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.P.” МЧЖ раҳбари А.Б. МЧЖга балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган ҳудуддан ўзбошимчалик билан 33,2 минг куб метр. ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 3,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда вилоят ўрмон хўжалигига қарашли Кармана тумани, "Янги ариқ" МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонидан 79,3 минг куб метр. ҳажмдаги қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олинганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192 11 моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229 моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates