Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Қарши давлат университети талабаси Азизбек Тожиев (-71 кг) вазн тоифасида финалда қирғизистонлик рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Бугун Қарши давлат университет Кенгашида университет ректори, Кенгаш раиси Д.Набиев чемпионни ғалабаси билан самимий табриклаб, унга 10 миллион сўм пул мукофотини топширди.
Азизбек Тожиев билан мулоқот чоғида ҚарДУ ректори Д.Набиев спортчини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдириб, келгусида олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида юртимиз байроғини баланд кўтаришига ишонч билдирди.
Кенгашда, шунингдек, илмий даража ва унвон олган ўқитувчилар ҳам тақдирланди, деб хабар беради Қарши давлат университети матбуот хизмати.