Учрашувда, шунингдек, элчихонанинг таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича атташеси Серж Беллини ҳам иштирок этди.
Томонлар икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш йўналишидаги ишлар бўйича фикр алмашди. Хусусан, Ўзбекистон университетларида француз тилини ўргатиш имкониятларини кенгайтириш, француз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича махсус дастурларни ишга тушириш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, ҳамкорликда илмий ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш, икки томонлама диплом (Double Degree) олиш бўйича Франция ва Ўзбекистон университетларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишга доир ишларни жадаллаштириш, ёзги тренингларни ташкил этиш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.