Уралда Иккинчи жаҳон уруши даврида меҳнат фронтида хизмат қилган марказий осиёликлар хотирасини абадийлаштирилади

    Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллари билан учрашув ўтказилди.

    Учрашув давомида Иккинчи жаҳон уруши йилларида Уралдаги, хусусан Екатеринбург ва Челябинск шаҳарларидаги заводларда меҳнат қилиб, Ғалабага ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган, аммо бугунги кунда меҳнатлари мезбон давлатда расман унутилиб бораётган “Меҳнат армия”сида хизмат қилган Марказий Осиёлик қирғиз, қозоқ, тожик, туркман ва ўзбекларнинг номларини абадийлаштириш мақсадида Екатеринбургда ёдгорлик ўрнатиш ва Свердловск вилояти губернатори номига жамоавий мактуб йўллаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, муқаддам Екатеринбургдаги Бош консулхонамиз томонидан Урал давлат тоғ-кон университетининг Теология кафедраси мудири Алексей Старостин билан учрашув ўтказилган эди. Қайд этиш жоиз, у олим ўз номзодлик диссертациясини Марказий Осиёдан Уралга сафарбар қилинган “Ишчи армияси”га бағишлаган.

    Алексей Старостиннинг маълум қилишича, у илмий-тадқиқотлар ўтказган даврида Свердловск вилоятининг бир қатор заводларида Марказий Осиёликлар, хусусан ўзбеклар билан елкама-елка туриб меҳнат қилган ёши улуғ свердловскликлар билан суҳбатлар ўтказган. Уралдан бир миллионга яқин эркаклар фронтга сафарбар этилгани боис, ушбу ҳудудларда ҳамда Москва, Ленинград ва бошқа шаҳарларидан эвакуация қилинган заводларда ишчи кучига эҳтиёж ниҳоятда катта бўлган. Шу нуқтаи назардан меҳнат фронтига жалб этилган 32 минг нафар ҳамюртларимизнинг хизматлари салмоқли бўлган. Аммо сафарбарлик 1942 йилнинг кузида бошлангани сабабли Уралнинг совуқ иқлими ва очлик натижасида юртдошларимизнинг аксарияти вафот этган.

    Алексей Старостиндан олинган маълумотлар Марказий Осиё давлатлари дипломатларига етказилди. Иккинчи жаҳон ғалабасига муносиб ҳисса қўшган ота-боболаримизнинг номларини Уралда абадийлаштириш орқали ўсиб келаётган маҳаллий авлодга халқларимизга нисбатан ҳурматни ошириш, ҳамюртларимизнинг фронт ортидаги қаҳрамонликларини тарғиб қилиш лозимлиги урғуланди.

    Марказий Осиё дипломатлари ушбу таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлашгани баробарида ёдгорликни нафақат Екатеринбург, балки Челябинск шаҳрида ҳам ўрнатиш таклифини билдиришди.

    Учрашув натижаси бўйича Свердловск ва Челябинск губернаторларига ҳамда Россия Федерацияси Президентининг Урал федерал округидаги ваколатли вакилига расмий мактублар йўллашга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates