Янги рейс — замонавий “Airbus А 330” бортида амалга оширилди.
Парвознинг илк йўловчилари орасида хорижлик сайёҳлар, республиканинг турли ҳудудларидан келган меҳмонлар, фотограф ва журналистлар бор. Самолёт Хоразм анъаналарига хос тарзда – карнай-сурнай садолари, ўзбекона нон-туз, кўтаринки кайфият билан кутиб олинди. Бу қадимий Хоразм заминининг меҳмондўстлиги ва қадриятлари тимсолидир.
Кенг фузильяжли 347 ўриндиққа эга бўлган “Airbus А 330” самолёти илк парвозини Урганчга амалга оширди.
Борт йўловчилар билан тўлиқ ҳолда учиб етиб келди.
Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш бўйича Жанубий Кореянинг “Инчеон” компанияси билан ҳамкорликда ишлар бошланган. Бу ташаббус орқали халқаро стандартларга жавоб берадиган хизмат турларини жорий етиш, ташқи туристлар оқимини кўпайтириш, энг асосийси, Хоразм вилоятини глобал туристик харитада янада кўзга кўринган ҳудудга айлантириш мақсад қилинган.









