Ургутлик фуқаро 1 500 АҚШ доллари ва 74 миллион сўмга ер сотганликда айбланди

    Ер майдонининг ҳар бир сотихини 3 миллион 200 минг сўмга сотган шахсга нисбатан жиноий жазо чораси тайинланди.

    Ургут туманининг Тараққиёт қишлоғида яшовчи фуқаро “З.Ж.” муқаддам ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилганлиги учун жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг 2018 йил 25 октябрь кунги ҳукмига кўра иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган эди.

    Бундан ўзига тегишли ижобий хулоса чиқармаган кимса жиноий қилмишларини белгиланган жазо муддатини ўташ чоғида ҳам давом эттиради.

    Хусусан, у туманнинг Узунсой маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқарони алдаб, ишончига кириб, “Тароқли” агрофирмаси ҳудудида жойлашган, туман ҳокимлиги заҳира ер майдони ҳисобида бўлган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонининг ҳар бир сотихини 3 миллион 200 минг сўмга келишиб, жабрланувчилардан жами 1 500 АҚШ доллари ва 74 миллион 800 минг сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.

    Унинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари “Ўзагроинспекция”нинг Ургут туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланди.

    Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Ургут туман ИИОФМБ тергов бўлими томонидан фуқаро “З.Ж”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилиб, жабрланувчиларга етказилган 1 500 АҚШ доллари ва 74 миллион 800 минг сўм қоплаттирилди. Жиноят иши айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Ургут туман судига юборилди.

    Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг ҳукми билан “З.Ж.” Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан жиноий жазо чораси тайинланди.

    Зайнобиддин СУВОНОВ,

    “Ўзагроинспекция”нинг Ургут

    туман бўлими бошлиғи ўринбосари

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates