UzAuto Motors шартнома беришни бир кунда тўхтатди. Нега?

    Транспорт 5 август 2023 2239

    UzAuto Motors бугун, 5 августда эса шартнома бериш тўхтатилганини маълум қилди. 

    UzAuto Motors кеча 4 август куни ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари, шунингдек, завод фаолияти самарадорлигининг ошиши ҳисобига 2023 йилда қўшимча 50 000 дона автомобиль ишлаб чиқариш имконияти яратилганини маълум қилган эди.

    Компания тарыатган маълумотга кўра, Chevrolet Lacetti, Cobalt ва Damas автомобилларининг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида тўлиқ шартнома тузилди. 4–5 август кунлари ушбу автомобиль моделларини харид қилиш учун 50 000 дан ортиқ шартнома имзоланди.

    Қайд этилишича, шартномаларнинг бир қисми бўйича тўлов ўз вақтида, 7 календарь кунидан кейин амалга оширилмаса ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлади.

    Ижтимоий тармоқларда автосалонларда акс этган ҳолатлар видеолари тарқала бошлади. Унда одамлар шартнома тузиш учун келиб, навбат сабабли жанжаллар юзага келганини кўриш мумкин.