Ушбу халқаро кўргазма нефть ва газ корхоналари учун илғор технология ва ускуналар билан танишиш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, етакчи хорижий компаниялар ўртасида тажриба алмашишга қаратилган. Унда дунёнинг етакчи компанияларидан 400 дан ортиқ вакиллар қатнашди.
Ўзбекистон учун ажратилган павильонда “Uzbekistan GTL” маҳсулотлари намойиш этилди, заводнинг ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда келгусида режалаштирилаётган лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “Rezel Catalysts Corporation” ва “Glory Now Energy” корхоналари билан кимёвий маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича Ўзбекистонда учрашув ўтказишга келишиб олди.
Шунингдек, “Uzbekistan GTL” заводининг нафта маҳсулотига қизиқиш билдирган Хитойнинг “Lexiang Petrochemical” ва “Jinyingchem” корхоналари вакиллари билан ўзаро фикр алмашилди.
Делегация аъзолари Хитойнинг “Lanzhou Lan PumpCo Ltd” заводининг насос ишлаб чиқариш майдонларига ҳам ташриф буюрди, деб хабар беради “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати “Uzbekistan GTL” МЧЖ маълумотларига таяниб.