«Узун» темир йўл вокзали фойдаланишга топширилди

    Мамлакатимизда 28 декабр 2023 2112

    Сурхондарё вилоятининг Узун туманида янгидан қуриб битказилган “Узун” темир йўл вокзали фойдаланишга топширди.

    Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда “Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi” акциядорлик жамияти бош директори Шарофиддин Қодиров, “Термиз минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси раҳбари Фарход Ғиёсов, Узун тумани ҳокими маслаҳатчиси, Нуронийлар жамғармаси раиси Мирбобо Тошбоев, меҳнат фахрийлари, темирйўлчи мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олган томонидан қайд этилганидек, ушбу муҳташам вокзал биноси Янги йил байрами арафасида туман аҳолиси, йўловчилар учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.

    Юртимизнинг энг гўзал, кўркам ва табиати бетакрор гўшаси бўлган Узун тумани денгиз сатҳидан 1 минг 523 метр баландликда вилоятнинг маъмурий маркази Термиз шаҳридан қарийб 180 километр узоқликда жойлашган. Ҳудуд аҳолиси учун темир йўл асосий транспорт турларидан бири ҳисобланади. “Узун” темир йўл вокзалининг ишга тушиши ушбу туман ва унга туташ ҳудудларда яшовчи аҳолини мамлакатимизнинг пойтахти ва бошқа вилоятлар билан боғлашга хизмат қилади.

    Ўтган вақт давомида ушбу вокзалда таъмирлаш ишлари олиб борилмагани ва бу ердан фойдаланаётган йўловчилар сонининг йил сайин ортиб бориши туфайли аҳолига сифатли ва ишончли хизмат кўрсатишда қийинчиликлар юзага келаётганди. Шу боис ушбу вокзални қайта қуриш, кенгайтириш ва йўловчилар учун ҳар томонлама замонавий шароитларни яратиш эҳтиёжи туғилганди.

    – Аввалги вокзал бор-йўғи 40-50 нафар йўловчига хизмат кўрсатилар, замонавий қулайлик мавжуд эмас эди, – дейди “Узун” вокзали раҳбари Ботир Мирзоқулов. – Пухта лойиҳа асосида бунёд этилган замонавий вокзалда эса йўловчилар учун барча шароитлар инобатга олинган. Хусусан, бир вақтнинг ўзида 100-150 нафар йўловчини сиғдира оладиган ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам мўътадил ҳарорат ҳукм сурадиган кутиш зали, замон талабларга мос дам олиш хоналари, электрон маълумотлар табло, чиптахона, она ва бола ҳамда тиббий пункти хоналари яратилган. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан жорий йил 11 декабрдан ҳар куни “Тошкент – Сариосиё – Тошкент” йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилгани туманимиз аҳолиси ва бу ерга келиб-кетувчилар учун катта қулайлик яратди.

    “Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан тайёрланган лойиҳа бўйича қурилган “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти маблағи эвазига қурилган ушбу икки қаватли вокзал биноси ўзида миллий ва замонавий уйғунликни касб этиб, сифатли қурилиш маҳсулотлари билан мустаҳкам барпо этилди. Электр марказлаштириш пости билан қўшилган темир йўл вокзали, қозонхона, трансформатор станцияси, йўловчилар учун платформа, омборхона, автотураргоҳ қурилди. Шунингдек, темир йўл чиптахонаси, назорат ўтказиш пункти барпо этилди. Вокзал атрофига, ташқи ва ички қисмига миллий анъаналаримиз асосида безак берилиб, кутиш зали, дам олиш ва ювиниш хоналари замонавий жиҳозланди. Энг муҳими, маҳобатли янги иншоот туман кўркига кўрк бағишлади.

    Илҳом Раҳматов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates