Хитойда қайта зарядланмасдан 50 йил хизмат қиладиган ядро батареяси ишлаб чиқилди

    Фан 15 январ 2024 2665

    Хитойнинг Betavolt стартапи дунёдаги биринчи миниатюра ядро батареясини тақдим этди.

    15 х 15 х 5 мм (тангадан кичик) ўлчамдаги мини-аккумулятор никель-63 радиоактив изотопини ўз ичига олади ва 50 йил давомида қайта зарядланмасдан ва ҳеч қандай техник хизмат кўрсатилмасдан ишлай олади.

    Ушбу кашфиёт муаллифлари бундай аккумуляторнинг мутлақо хавфсиз эканлигини, унда ташқи нурланиш мутлақо йўқлигини ва батарея ишлаш муддатини ўтаб бўлгандан кейин ундаги никель изотопи атроф-муҳитга хавф туғдирмайдиган барқарор ва радиоактив бўлмаган мис изотопига айланишини таъкидлади, деб ёзади ixbt.com.

    Ушбу босқичда Betavolt ядро батареясининг қуввати 100 микроваттни, кучланиш эса 3 вольтни ташкил этади. Компания 2025 йилга бориб бундай аккумулятор қувватини 1 Ваттгача оширишни режалаштирган. Betavolt маълумотларига кўра, мазкур батарейка мобил телефонлар (улар ҳеч қачон қувватланмайди!), роботлар, дронлар, сунъий интеллектга эга ҳар қандай жиҳозлар, тиббий асбоблар, масалан, юрак стимулятори, турли мақсадлардаги сенсорлар ва ҳоказоларда қўлланилиши мумкин. Компания вакилларининг ваъда беришича, аккумулятордан, тўсатдан кучли зарба берилганда ҳам ёнғин чиқмайди ва портламайди ва унинг иш ҳарорати оралиғи -60 дан 120 даражагача сақланиб туради.

    Ядро батареяси ҳозир синовдан ўтказиляпти ва келажакда серияли ишлаб чиқариш ва тижорат маҳсулотларида фойдаланиш учун тайёр бўлади. Тўғри, аниқ муддати, шунингдек, нархи ҳали эълон қилинмаган.

    Шуни таъкидлаш керакки, фойдаланувчининг бир неча йилда алмаштириб турадиган оддий смартфонлари учун 50 йиллик иш цикли ҳаддан ташқари кўп. Ундан ташқари, тўлиқ хавфсизлиги кафолатланганига қарамай, кимдир чўнтагида “чўнтак ядровий реактор” олиб юришга хоҳлайдими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates