Варшава яқинида самолёт ҳалокатга учради

    Варшава яқинидаги Беляво аҳоли пунктида ёнғин ўчиришга мўлжалланган самолёт ҳалокатга учради.

    Бу ҳақда Польша ўт ўчириш хизмати янгиликларига ихтисослашган remiza.pl сайтида маълум қилинди.

    Унга кўра, Dromader самолёти майдонга фавқулодда қўнган бўлиши мумкин. Маневр туфайли у ағдарилган. Учувчи вертолётда касалхонага етказилди.

    Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва ҳарбий вертолёт етиб келди, деб хабар беради report.az.