Велосипед ҳайдовчиларини жароҳатлардан ишончли ҳимоя қиладиган рюкзак ишлаб чиқилди

    Ҳозиргача велосипедчини турли ҳодиларадан ҳимоя қилишнинг асосий воситаси махсус бош кийими, жилетлар, тизза ва тирсак боғичлари ҳисобланади. Аммо амалиёт бу этарли эмаслигини кўрсатди.

    Франциянинг In&Motion компанияси патентланган In&box технологиясига асосланган Stan тизимини ишлаб чиқди. Бу эса велосипедда хавфсиз ҳаракатланиш имконини беради.

    Тизим велосипед рюкзаги, ҳаво ёстиғи ва велосипед ҳайдовчисининг ҳолатини кузатувчи ва фавқулодда вазиятларда ҳимояни фаоллаштирадиган электрон модулдан иборат. Синовлар шуни кўрсатдики, ёстиқ тананинг юқори қисмини ва биринчи навбатда бошни анъанавий велосипед бош кийимига қараганда 80 фоизга самаралироқ ҳимоя қила олади.

    Компания маълумотларига кўра, қулаш хавфи мавжуд бўлганда, Stan хавфсизлик ёстиғи сониянинг ўндан бирида ишлайди. Фавқулодда қутқарув хизматига қўнғироқ қилишга зарурат юзага келса, фойдаланувчи махсус смартфон иловасидан фойдаланиши ва ҳатто GPS орқали ўз координаталари ҳақида хабар бериши мумкин.

    Станнинг катта афзаллиги – бу кенг ва хушбичим қилиб ишланган 18 литрли рюкзак бўлиб, унга ёстиқдан ташқари шахсий буюмлар, шунингдек, ноутбук ва смартфон осонгина жойлашиши мумкин.

    In&Motion компанияси уни оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш режалари ҳақида ҳали эълон қилмади ва ўз ихтиросини такомиллаштиришда давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates