Венгриянинг “Inpark” компанияси билан биргаликда қўшма лойиҳалар амалга оширилади

    Инвестициялар 13 декабр 2023 650

    Жорий йил 12 декабрда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Венгриянинг “Inpark” компанияси бизнесни ривожлантириш бўйича директори Габриелла Лонкай билан музокаралар ўтказди.

    Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, вазирлик ва компания ўртасида инвестиция битимларини имзолаш, янги технологияларни жорий этиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш доирасида хорижий компанияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Inpark 2016-йилда ташкил этилган. Бугунги кунда компания Airbus, Honeywell, Bosch ва бошқа йирик компанияларнинг ишлаб чиқариш объектлари жойлашган 17 шаҳардаги умумий майдони 900 гектар бўлган саноат зоналарини бошқаради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates